Арда Гюлерга Англия гранди қизиқмоқда

Туркия терма жамоаси ва Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

"Goal" нашри маълум қилишича, 20 ёшли футболчига Лондоннинг "Арсенал" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Тўпчилар" ёзги трансфер ойнасида уни ўз сафига қўшиб олиш учун расмий ҳаракат бошлашни режалаштирган.

Манбага кўра, "Реал" ва Арда Гюлер ўртасидаги амалдаги шартнома 2029 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.

Туркиялик футболчининг бозор қиймати ҳозирда 90 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Жорий мавсум Ла Лигада Гюлер 31 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!