Манба: “Бетис”нинг “Реал Мадрид” дарвозасига урган голи ҳисобланмаслиги керак эди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ла Лиганинг 32-туридан ўрин олган баҳсда “Бетис” ўз уйида “Реал Мадрид”ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Мезбонлар жавоб голини 90+4-дақиқада киритди ва бу ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

“Archivo VAR”нинг маълум қилишича, гол урилган эпизодда Антони Мендини қўлидан ушлаб, унга тўп учун курашни давом эттиришга тўсқинлик қилган. Ушбу ҳолат қоида бузилиши сифатида баҳоланиши керак эди.

Бироқ бош ҳакам Сото Градо вазиятни қоидабузарлик деб топмади, VAR ҳаками эса эпизодни қайта кўриб чиқиш учун аралашмади.

Маълумот учун, айни пайтда “қаймоқранглилар” 74 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!