Аргентина терма жамоаси июнь ойидаги рақибларини маълум қилди
Аргентина миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан ўтказадиган ўртоқлик учрашувлари рақибларини эълон қилди.
Аргентина футбол ассоциацияси маълумотига кўра, "альбиселесте" июнь ойида икки учрашув ўтказади. 6 июнь куни жамоа Гондурасга қарши майдонга тушса, 9 июнь куни Исландия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ҳар икки учрашув АҚШда бўлиб ўтади.
Маълумот учун, "ЖЧ-2026"да Аргентина амалдаги чемпион сифатида иштирок этади. Гуруҳ босқичида жамоа Алжир, Австрия ва Иорданияга қарши ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги мундиал финалида Лионель Скалони шогирдлари Францияни пенальтилар сериясида мағлуб этган эди (асосий вақт — 3:3).
Фикрлар