"Арсенал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди

АПЛ 8-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Кристал Пэлас" учрашуви якунланди. Мазкур ўйинда жанговар 2:2 ҳисоби қайд этилди. 

Дастлаб, 8-дақиқада Обамеянг ҳисобни очди. 50-дақиқада Бентеке мувозанатни тиклади. 73-дақиқада Эдуар гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Ляказетт "канонирлар"ни мағлубиятдан қутқариб қолди. 

Ушбу натижадан кейин Артета шогирдлари очколарини 11 тага етказиб олиб, 12-ўринга кўтарилишга муваффақ бўлди. "Кристал Пэлас"да айни дамда 8 очко бор ва улар 14-поғонага жойлашган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!