"Арсенал" сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлуб бўлди

АПЛ 15-туридан ўрин олган "Эвертон" - "Арсенал" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дастлаб, Эдегор биринчи бўлим сўнггида ҳисобни очди. 79-дақиқада Ришарлисон мувозанатни тиклади. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Грэй гол уриб, Мерсисайд клубининг ғалабасини таъминлади. 

Ушбу ғалабадан сўнг, "Эвертон" очколари сонини 18 тага етказиб олган ҳолда, АПЛ турнир жадвалида 12-ўринга кўтарилди. 23 очкоси бор "канонирлар" эса 7-ўринни банд этган. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!