"Атлетик" Бильбао ҳужумчиси Иньяки Уильямс кеча Ла Лиганинг 8-туридан ўрин олган "Алавес"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлади.

Бу 27 ёшли футболчи учун бильбаоликлар сафида Ла Лигадаги кетма-кет 203-ўйин бўлди. Шу тариқа, Уильямс ушбу кўрсатгич борасида Испания чемпионатида рекорд ўрнатди.

Иньяки бу борада "Реал Сосьедад"нинг собиқ футболчиси Хуан Антонио Ларраньягни ортда қолдиришга эришди.

Иньяки Уильямс сўнгги бор 2016 йилнинг апрель ойида “Атлетик” сафида Ла Лига ўйинини ўтказиб юборган.

11_7

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)