"Аякс" футболчиси Душан Тадич билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди. 

Тадичнинг амстердамликлар билан амалдаги келишуви 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган эди. Томонлар битимни яна бир йилга узайтирди. 

"Сир эмаски, Душан "Аякс" учун муҳим футболчи. У майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам ҳақиқий етакчи. Тадич ажойиб ҳолатда, у яқин йилларда жамоага ёрдам бера олади", - деди "Аякс" спорт директори Марк Овермас.

Сербиялик ярим ҳимоячи "Аякс" сафида жами 149та ўйинда майдонга тушиб, 76та гол урган. Ўтган мавсум Амстердам клуби сардори Нидерландияда йилнинг энг яхши футболчиси, деб топилганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар