Баҳром Ҳайдаров: "Локомотив" билан ўйинда жамоа билан бирга эмасдим, бу ички вазият ва кимдир билиши шарт эмас"

“Сурхон” клуби ўз майдонида “Навбаҳор” жамоасига қарши кечган оғир беллашувда ўта муҳим ғалабани қўлга киритди ва уч очко эгасига айланди.

Қизиғи, термизликлар ушбу рақибини охирги марта 2003 йили мағлубиятга учратган. Ўшанда ҳам Термиздаги учрашувда 1:0 ҳисоби қайд этилган. Бир қарашда “Навбаҳор” “Сурхон” учун ноқулай рақибдек эди. Бироқ бу сафарги баҳсда Баҳром Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа ниҳоят “Навбаҳор”ни таслим қилишнинг уддасидан чиқди.

Турнир жадвалида “Сурхон”нинг ҳолати ҳавас қиларли эмасди. Хавфли ҳудуддан узоқлашиш учун уларга албатта ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Буни яхши тушуниб турган мезбонлар қийинчилик билан бўлса-да, ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Беллашувдан кейин термизликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров Sports.uz сайтига ўйин хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ғалаба билан табриклайман. Кўпчилик ўйиндан олдин “Навбаҳор”нинг имкониятларини юқори баҳолаганди. Аммо “Сурхон” бунга рози бўлмади. Ўйин ҳақида нима дея оласиз?

- Табрик учун раҳмат. Жамоамиз турнир жадвалида шундай ўриндаки, қайси рақиб бўлса ҳам ғалаба учун майдонга тушишга мажбурмиз. “Навбаҳор” ҳам кучли жамоа, аммо бугун ютмасак аҳволимиз қийинлашарди. Футболчилар борларини беришди, бунинг учун уларга раҳмат.

бахром3_2

- Рақибнинг таркиби ҳам, ўйини ҳам кучлироқ эди. Лекин “Навбаҳор”нинг ўйини ғалабага тортмасди. Рақибни қандай қилиб зарарсизлантирдинглар?

- “Навбаҳор”да тўпни назорат қиладиган маҳоратли футболчилар жамланган, бизнинг бугунги вазифамиз уларни тўпни назорат қилишига йўл қўймаслик эди ва бунга эришдик.

- “Сурхон” “Навбаҳор”ни охирги бор 2003 йили ютган. Сизнингча, рақиб ноқулаймиди? 18 йилдан бери ютолмаётгани сизни хавотирга солмаганмиди?

- Бу маълумотни ўйиндан кейин билдим.

бахром2_2

- “Сурхон”да юз берган муаммолар ва Асрор Ғофуровни дисквалификация қилиниши жамоага қандай таъсир кўрсатди?

- Бизга ҳозирда ҳар бир ўйинчи қадрли. Асрорни ҳам ўз ўрни бор. Тез кунларда муаммолари ҳал бўлиб, майдонга қайтади, деб умид қиламиз.

- Нега олдинги ўйинларда сизни жамоада кўрмадик?

- “Локомотив” билан ўйинда жамоа билан бирга эмасдим, бу жамоадаги ички вазият ва буни кимдир билиши шарт эмас.

- Мураббийлик фаолиятингиздаги энг унутилмас ғалаба сифатида қайси ўйинни айта оласиз?

- 2020 йили Универсиада финалини ютган ўйинимиз.

бахром_5

- Ўйиндан аввал футболчиларни қандай руҳлантирдингиз ва рақибнинг ожиз томони нимада эди?

- Ҳозирги ҳолатда йигитларни футболчи сифатида ўз обрўсини тиклаш ҳамда жамоани юқори ўринга кўтарилиши улар учун энг катта мотивация. Лекин йигитларни инсон сифатида ҳам тушунишимиз керак. Клуб томонидан ҳам уларни футболдан ташқари муаммоларини ҳал қилишга ҳаракат қиляпмиз. Ҳаммамиз бирлашиб жамоани олдига қўйилган вазифани бажарамиз, Худо хоҳласа.

- Дарвоқе, жамоа ҳимоячиси Мурод Тўйчибоев нима учун ўйинларда иштирок этмаяпти?

- Чунки унинг жароҳати бор, даволаняпти.

бахром4

- Баҳром ака, Суперлигада қолиш учун кураш жуда қизияпти. Яна бешта тур қолди. Бундай паллада босим кучлими?

- Албатта босим юқори. Чунки катта бир Суперлига жамоасининг тақдири ҳал бўляпти.

- “Сурхон”ни Суперлигада қолишига кафолат бера оласизми?

- Кафолат бермаслик спортчини иши эмас.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!