"Барселона" клуби қишки трансферлар ойнасида катта ўсишга умид қила олмайди. Бу ҳақда "Fotball Espana" нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, раҳбарият қишда харидлар учун 16 миллион евро ажратади. "Кўк-анорранглилар" сотиб олиши учун асосий номзод Эдинсон Кавани ҳисобланади. 

"Барселона"нинг айни дамда молиявий аҳволи яқин вақтлар ичида катта трансферларни амалга оширишга ҳалақит бериши мумкин. 

Аввалроқ, каталонияликлар "Лейпциг" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо ва "Манчестер Сити" вингери Раҳим Стерлинг билан шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқалаётганди. 






Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
07/10/2021 01:07
Barsa Eldorni olsa zur bulardi chunki. Eldor Benzimaday hamroylariga ham qulay shans yaratadi. keyin Eldor kup oylik olmaydi ham eng foydalisi u yoqorini ham yahshi uynaydi bosh bilan. Barsa ayni shunoqa uyinchi yuq.