“Барса” имконсиз ишга қўл урмоқчи

“Барселона” президенти Жоан Лапорта жамоани бошқаришни эплай олмаётган Рональд Куман ўрнига бошқа мутахассисни таклиф этиш борасида бош қортирмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бугун кечаси “Атлетико” билан бўладиган ўйин Рональд Куман учун “Барселона” бош мураббийси сифатида сўнгги учрашув бўлиши мумкин экан.

Манбаларнинг хабарига кўра, Лапорта жамоа бошқарувига “Челси”га устозлик қилаётган Томас Тухелни олиб келишни орзу қиляпти. Клуб хўжайини германиялик мутахассиснинг мухлиси ҳисобланади ва уни олиш учун ҳар қандай харажатга тайёр.

Лапорт Тухель бошқарувидаги жамоалар Европа грандларига қарши муваффақиятли ўйнай олишидан ҳайратга тушмоқда. Шунга қарамай, Тухелни Каталонияга олиб келиш деярли имконсиз. Чунки бу мутахассис Чемпионлар лигасидаги ғалабадан сўнг “аристократлар” билан 2024 йилнинг ёзигача шартнома тузган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)