“Барса” машҳур юлдуздан юз ўгирди
“Барселона” раҳбарияти Италия чемпионатида “Милан” шарафини ҳимоя қилиб келаётган португалиялик ҳужумчи Рафаэль Леауни трансфер қилмайдиган бўлди.
Diario SPORT нашрининг хабар беришича, каталонияликларга бу футболчини асл нархидан уч баравар арзонлаштирилган суммада трансфер қилиш таклифи берилган эди. Бироқ “Барселона” Леау хизматларига энди қизиқиш билдирмаяпти.
Каталония клубидагилар жамоада етарлича қанот ҳужумчилари бор, деб ҳисобламоқда ва шу сабабли Леауга эҳтиёж йўқ.
Леаунинг “Милан” мураббийлар штаби билан муносабатлари кўнгилдагидек эмас. Шу боис, миланликлар бу ўйинчидан тезроқ қутилиш йўлларини қидирмоқда.
Жорий мавсумда 26 ёшли португалиялик футболчи барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 25 та ўйинда майдонга тушиб, ўн марта рақиб дарвозасини ишғол қилган ва икки марта голли узатма берган.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, Леаунинг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.
Фикрлар