"Барселона" ярим ҳимоячи Миралем Пьяничнинг тақдирини унинг юқори маоши билан ҳал қилишга уринмоқда.

“Кўк-анор ранглилар” яқинда 31 ёшли футболчининг кетишини тезлаштириш мақсадида унга ультиматум қўйди.

Diario Sport тарқатган хабарга қараганда, "Барса" босниялик футболчи масаласида "Ювентус", "Интер" ва "Рома" клубларидан таклиф олган. А Серия клубларининг барчаси Пьянични ижарага олишни режалаштирмоқда.

Аммо ушбу клублардан бирига ўтиш учун футболчи маошининг камайишига рози бўлиши керак. "Барcелона" бу масалани келаси ҳафтадан кечиктирмасдан ҳал қилишга умид қилмоқда.

Пьянич ўтган мавсум “Барселона” сафида жами 29 та ўйинда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар