“Барса”: Тезроқ ҳаракат қилайлик, шу футболчи ҳам Мессига ўхшаб қўлдан чиқиб кетмасин!

“Барселона” раҳбарияти жорий мавсумдан эътиборан асосий таркибга қўшилган Гави билан ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаб қўйишга шошилмоқда.

17 ёшли футболчи “Барселона” таркибидаги ишончли ўйинлари билан кўплаб гранд клублар эътиборини тортмоқда. Хусусан, “Челси” бу футболчи учун каталонияликларга 50 миллион евро таклиф қилиб, рад жавобини олди.

Бундан хулоса чиқарган “Барселона” мутасаддилари Гави билан янги битим тузишга қарор қилди. Унинг амадаги шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этади.

Жоан Лапорта ёш истеъдод эгаси билан узоқ муддатли шартнома имзоламоқчи. Табиийки, шунга яраша Гавининг маоши ҳам сезиларли даражада ошади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар