“Барса” ва “Атлетико” шов-шувли рокировкага қўл урмоқда

“Барселона” ва “Атлетико” юлдузларини алмаштиришга тайёрланмоқда. Каталонияликлар Антуан Гризманни мадридликлар сафига қайтариб, ўрнига 26 ёшли ярим ҳимоячи Сауль Ньигесни олиб келомқчи.

Кейинги пайтда Сауль жамоасини ўзгартириш илинжида юрибди. Сабаби у Диего Симеоне жамоасида етакчилик мавқеини бой бера бошлади. Унга гранд клублардан жиддий таклифлар ҳам бор. Бироқ “Атлетико” катта сумма сўраётгани трансферга тўсқинлик қилмоқда.

“Барселона” маош фонидини қисқартириш учун катта маош оладиган юлдузларидан, хусусан, Гризманндан воз кечишга тайёр. Франциялик футболчи ҳам кетишга рози бўлган. Қолаверса, у Каталония клубида “Атлетико”да намойиш этган сермаҳсул ўйинини кўрсата олмади. Антуан ўтган мавсумда 51 та учрашувда қатнашиб, 20 та гол урди ва 13 та голли  пас берди.

Сауль эса “Атлетико” сафида 41 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига иккита гол ва битта ассист ёзиб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар