“Барса” янги футболчи кутяпти

“Барселона” ёзги трансферлар вақтида “Рома” сардори ва етакчи ярим ҳимоячиси Лоренцо Пеллегрини сотиб олишни режалаштирмоқда.

Жозе Моуриньо бошқарувига ўтган “Рома” раҳбариятига 24 ёшли ярим ҳимоячини ушлаб қолиш қийин бўлади. Ҳозирда, Пеллегринига каталонияликлардан ташқари, “Ливерпуль” ва “Аталанта” жиддий даъвогарлик қилмоқда.

Пеллегринининг клуб билан шартномаси бир йилдан сўнг якунланади. Уни узайтириш бўйича ўтказилган музокараларида томонлар ўзаро келиша олмади. Шу боис, футболчи келаси мавсумдан кейин эркин агент сифатида кетиб қолмаслиги учун римликлар уни ёзда сотиб юборади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар