“Барса” “Ювентус”га машҳур ҳужумчи жўнатяпти

“Барселона” кучли ҳужумчига эҳтиёж сезаётган “Ювентус”га ижара асосида Антуан Гризманни олишни таклиф қилмоқда.   

Ёзги трансферлар вақтида каталонияликлар молиявий инқироздан чиқиш учун бир неча футболчиларини сотиб юборишни ва катта маош олаётган  айрим машҳур ўйинчилардан ҳам қутилишни режалаштирмоқда.

Антуан Гризманн “Атлетико”дан келганидан бери тўпурарлик маҳоратини етарли даражада кўрсата олмаяпти. Якунланган мавсумда ҳам франциялик ҳужумчи Ла Лигада 36 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 13 та гол урди ва еттита голли пас берди.

Бу кўрсаткич бошқа жамоалардан ижобий баҳоланиши мумкин, лекин “Барселона” сингари суперклуб ҳужумчилари анча сермаҳсул ўйин кўрсатиши шарт.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар