“Барса” зўр ҳужумчи трансферини тўхтатди

“Барселона” қишки трансферлар вақтида “Базель” ҳужумчиси Артур Кабрални олмоқчи эди. Бироқ, каталонияликлар бу трансфер бўйича музокараларни тўхтатди.

Маълумотларга қараганда, бунга истеъдодли футболчи “Барселона” ўйинчиларига мураббийлар штаби томонидан қўйиладиган талабларнинг барчасига ҳам мос тушмаслиги сабаб қилиб кўрсатилган.

Кабрал ўтган мавсумда 18 та гол билан “Базель”нинг энг яхши тўпурари бўлганди. Жорий мавсумда эса, 25 ёшли ҳужумчи самарадорлигини оширди. У ўз жамоаси сафида 27 та  баҳсда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 25 маротаба ишғол қилди.

“Базель” билан 2023 йилнинг ярмига давом этадиган шартномага эга бўлган бразилиялик тўпурарнинг трансфер суммаси 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×