"Ньюкасл" клуби "Барселона" ҳимоячиси Самюэль Умтитининг хизматларига қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, "қарғалар" 28 ёшли франциялик футболчини қишки трансферлар давридаёқ қўлга киритмоқчи. Улар бунинг учун 20 млн евро тўлашга тайёр, гарчи унинг айни дамдаги бозор нархи бундан 4 баробар кам бўлсада.

Умтити жорий мавсум "Барселона" сафида бор йўғи 1 та ўйинда майдонга тушди холос. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×