"Барселона" футболчисига Россиядан таклиф бор

"Барселона" клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Алекс Кольядо фаолиятини Россия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Transfermarkt сайти тарқатган хабарга кўра, 22 ёшли испаниялик футболчига Москванинг ЦСКА клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган. “Армиячилар” даставвал “Милан”дан Самуэль Кастильехони сотиб олишмоқчи эди, бироқ бу борадаги музокаралар барбод бўлгач, уларнинг бор эътибори айнан Кольядога қаратилган.

Ўз навбатида "кўк-анор ранглилар" раҳбарияти ҳам мураббийлар штабининг режаларига кирмайдиган Алексни қўйиб юборишга тайёр.

Кольядонинг "Барса" билан имзолаган амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар тузилган. У асосий жамоада бор йўғи 2 та ўйин ўтказган. Унинг трансфер нархи  5 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!