"Барселона" мухлислари учун зўр хушхабар!

Декабрь ойи охирида "Барселона" ҳимоячилари Дани Алвес ва Хорди Альбада коронавирус аниқланган эди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, ушбу икки тажрибали футболчининг охирги топширган тест жавоблари манфий чиққан. Тез орада ушбу футболчилар жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилади.

Эслатиб ўтмиз, Хави Эрнандес қўл остидаги “Барселона” навбатдаги учрашувини 5 январь куни Испания кубогининг 1/16 финал босқичи доирасида сафарда “Линарес Депортиво”га қарши ўтказади.

"Кўк-анор ранглилар" Ла Лига мусобақа жадвалида 31 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!