L’Esportiu de Catalunya нашри тарқатган хабарга қараганда, "Барселона" клуби ва Дания терма жамоаси ҳужумчиси Мартин Брейтуэйт жорий ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Юқоридаги манбага кўра, "кўк-анор ранглилар" Брейтуэйтни сотишга қарор қилишган. Каталонияликлар раҳбарияти ушбу трансфердан тахминан 10-15 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Ўз навбатида, Брейтуэйт “Евро-2020”да намойиш этган ўйини билан кўплаб Европа клубларининг эътиборига тушгани айтилмоқда.

Мартин ўтган мавсум Ла Лигада жами 29 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
komilov_mi
11/07/2021 18:00
Брейтуэйт качон афсона булишга улгурди

Минбар

Барча блоглар