"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди

"Барселона" ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди. Бу ҳақда "Мirror" нашри хабар бермоқда. 

Манба маълумотига кўра, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти "Манчестер Юнайтед"га футболчини сотиб олишини маълум қилган. Каталония клуби вингер учун 30 миллион евродан воз кечмоқчи. 

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Маркусни ёзда "қизил иблислар"дан ижарага олган эди. 28 ёшли футболчи жорий мавсум Флик қўл остида 26 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол киритди ва 11 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!