“Барселона” юлдузи юрагини ушлаб майдонга йиқилди

“Барселона” Испания чемпионатининг 12 –турида ўз майдонида “Алвес” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувнинг 41-дақиқасида Серхио Агуэро кўксига қўлини қўйганича майдонга йиқилди. 33 ёшли ҳужумчи майдондан олиб чиқилиб, кардиологик текширув учун шифохонага олиб кетилди.

- Агуэро кўкрак қафасидаги нохушликдан шикоят қилли ва юрагини чуқур текшириш учун шифохонага ётқизилди, - деб баёнот берди “Барселона” матбуот хизмати.

- Аҳволини сўраганимда Серхио боши айланаётганини айтди. У касалхонага чиқди. Буёғи нима бўлишини билмайман, - деди “Барселона”ни вақтинча бошқараётган мураббий Серхи Бархуан.

Серхио Агуэро каталонияликлар сафидаги дебют мавсумда тўрт марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига битта гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар