Асосий мазмунга ўтиш

"Барселона"нинг асосий футболчиларидан бири жамоа машғулотларини ўтказиб юборди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Ўйинчи лат ейишдан ноқулайлик ҳис қилган

"Барселона" қанот ҳимоячиси Жюль Кунде Мадриднинг "Реал" клубига қарши ўйин арафасида умумий гуруҳда машғулот ўтказмади. Бу ҳақда журналист Карлос Монфор хабар бермоқда.

Манбага кўра, Кунде машғулотни залда ўтказган. Ўйинчи лат ейишдан ноқулайлик ҳис қилган, шунинг учун уни эҳтиёт чораси сифатида сақлаб қўйишга қарор қилишди. Бугун Кунде жамоага келиб қўшилиши кутилмоқда.

Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 12 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

"Реал" ва "Барселона" учрашуви 26 октябрь куни бўлиб ўтади. Ла Лиганинг 10-тур учрашуви Тошкент вақти билан соат 20:15да старт олиши режалаштирилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ