"Барселона"нинг икки футболчиси "Ньюкасл" нишонида

Англиянинг "Ньюкасл" жамоаси Саудия Арабистони сармоядорлари қўлига ўтганидан сўнг трансфер бозорида асосий фигурага айланди.

"Қарғалар" қишда "Барселона"нинг икки ўйинчиси билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Гап Филиппе Коутиньо ва Самюель Умтити ҳақида кетмоқда. Инглиз клуби январь ойида бу футболчилар учун каталонияликларга 40 миллион евро беришга тайёр.

"Кўк-анорранглилар" бу таклифга рози бўлиши эҳтимоли катта. Сабаби, клуб анча вақтдан буён бу футболчилар билан хайрлашиш кайфиятида юрибди.

Қайд этиш жоиз, кеча "Ньюкасл" қишки трансферлар ойнаси учун 223 миллион евро ажратгани борасида хабарлар тарқалди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!