Мартин Боаке: "Бошлаган ишимни тугатиш учун қайтдим"
“Андижон” клубининг қишки селекция пайтида амалга оширган трансферларидан бири Мартин Боаке бўлиб, мухлислар учун у бегона эмас.
Боиси, Ўзбекистонга илк бор келган 2021 йили айнан “Андижон”да ярим мавсум тўп сурган.
Ҳозирда ушбу ҳужумчи “Андижон” билан Анталия йиғинида астойдил меҳнат қилмоқда ва куни кеча клуб матбуот хизматига дастлабки интервьюсини берди.
Қайтиш ва ҳиссиётлар
- Андижонга қайтиш ҳисси қандай? Бу клуб сизнинг фаолиятингизда нимаси билан алоҳида?
- Мен ортга қайтганимдан ўзимни жуда яхши ҳис қилдим ва бу қароримдан жуда хурсандман.
- 2021 йилдан бери сизда қандай ўзгаришлар бўлди?
- Мен кўп тажриба олдим ва ҳозир анча улғайдим.
- Қайтиб келишингизда қайси омил асосий роль ўйнади?
- Биринчиси, бош мураббийимиз билан бу клубда нималарга эришишимиз ҳақида жуда яхши гаплашдик. Иккинчиси, мен ушбу жамоага биринчи марта келганимда бошлаган ишимни тугатиш учун қайтдим.
Тажриба ва ўсиш
- ОКМК, Таиланд ва Туркияда ўйнаш сизга нимани ўргатди?
- Нима бўлишидан қатъий назар, ҳар лаҳзадан завқланиш.
- Қайси чемпионат услуб жиҳатидан сизга энг қийин бўлди?
- Хитой (суперлига).
- Бу тажрибалар “Андижон”да сизга қандай фойда беради?
- Олдиндигидан ҳам қаттиқ ишлаш.
Майдондаги мақсадлар
- Бу мавсум учун шахсий мақсадингиз қандай?
- Клуб билан ўз олдимизга қўйилган мақсадга эришишни истайман ва бу борада қўлимдан келганича ёрдам бермоқчиман.
- “Андижон” мухлисларига қандай ўйин ва голлар улашмоқчисиз?
- Мен Андижондалигимда урган голларим билан баҳам кўришни яхши кўрардим. Лекин ўшанда унчалик кўп гол урмагандим. Бу сафар ўзимни янада яхшироқ кўрсатишни истайман.
- Жамоада ёш ҳужумчилар бор — уларга қандай маслаҳат берган бўлардингиз?
- Қўрқмаслик, қаттиқ ишлаш ва футболдан завқланишни.
Фикрлар