Германия Бундеслигасининг 5-турида “Бавария” ўз майдонида “Бохум”ни қабул қилди.

“Альянц-Арена”да кечган ўйин майдон эгаларининг мутлақ устунлигида ўтди. Якунда “Бавария” рақиби устидан 7:0 ҳисобида зафар қучди. Голларга Лерой Сане (17'), Йозуа Киммих (27', 65'), Серж Гнабри (32'), Вассилиос Ламбропулос (43' автогол), Роберт Левандовски (61') ва Эрик Шупо-Мотинг (79') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)