“Бавария” Англия юлдузини оляпти
Бундеслиганинг энг қудратли клуби – “Бавария” ёзги трансферлар ойнаси даврида таркибини Англия миллий терма жамоаси ва “Ньюкасл Юнайтед” юлдузи Энтони Гордон билан билан кучайтирмоқчи.
Айни пайтда Мюнхен суперклуби бу трансферни амалга ошириш имкониятларини жиддий ўрганиб чиқяпти.
Немис футболига ихтисослашган журналист ва инсайдер Флориан Плеттенберг маълумотига кўра, 25 ёшли Гордон ҳозирда “Бавария” учун чап қанот вингери позициясига асосий номзод ҳисобланади ва у колумбиялик Луис Диасга рақобатчи сифатида кўрилмоқда. Айтилишича, Гордон бу ҳақда аллақачон хабардор қилинган.
Футболчи билан аниқ музокаралар ўтказилган, бироқ клублар ҳали ўзаро алоқага киришмаган. “Ньюкасл Юнайтед” раҳбарияти бир неча грандлар орасида талаш бўлаётган ўз етакчисини сақлаб қолмоқчи.
Фикрлар