"Бавария" ҳимоячиси Лукас Эрнандес 2017 йилда рафиқасига тажовуз қилгани учун қамалмайдиган бўлди.

Marca нашри хабарига кўра, Мадрид суди футболчининг апелляциясини қаноатлантирди. Эрнандесга 4 йиллик синов муддати тайинланди. Бундан ташқари, у 96 минг евро жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Эрнандес севгилиси Амелия де ла Оса Льорентега тажовуз қилган эди. Суд футболчига қизга яқинлашишни тақиқлади, бироқ бир неча ойдан кейин эр-хотин турмуш қуришди ва биргаликда Багама оролларига дам олишга кетишди.

Кейинчалик Эрнандес суд ҳукмини бузганликда айбланди. Прокурор эса суддан футболчини бир йилга озодликдан маҳрум этишни талаб қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар