"Бавария" Левандовскига муносиб ўринбосар топди. Унинг нархи 130 млн евро!

"Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холанд ёзги трансферлар ойнасида бошқа жамоага кўчиб ўтишга яқин турибди.

"Bild" нашрининг маълум қилишича, "Бавария" норвегиялик футболчини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда. Агар мюнхенликлар юлдузи Роберт Левандовски клубни тарк этадиган бўлса, Холандни сотиб олиш бўйича музокаралар старт олади.

Клубдагилар Эрлингни Левандовскига муносиб номзод сифатида кўряпти ва яхши таклиф тушса, польшалик футболчини қўйиб юбориши мумкин. 32 ёшли ҳужумчининг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг 30 июнь санасига қадар мўлжалланган.

Робертга "Реал", "Барселона" ва "Челси" жамоаларидан қизиқиш бор. Айнан шу клублар Холандни сотиб олиш учун ҳам номзодлар қаторида эътироф этилмоқда. Левандовскининг трансфер нархи 60 млн евро этиб белгиланган бўлса, Эрлинг 130 млн еврога баҳоланяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!