Бензема ва Мбаппенинг голлари Францияни чемпион қилди (видео)

УЕФА Миллатлар лигаси финалида Испания ва Франция терма жамоалари ўзаро майдонга тушди.

“Сан Сиро”да кечган ўйинда 1:2 ҳисобида французларнинг қўли баланд келди. Франция терма жамоасига ғалаба келтирган голларни Карим Бензема (66') ва Килиан Мбаппе (80') киритди. Испания сафида Микель Ойарсабаль (64') ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)