Бишкекдаги халқаро турнирни 7 та медаль билан якунладик

Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида самбо бўйича ўсмирлар ўртасида Қирғиз Республикасида хизмат кўрсатган спорт мураббийи М.П.Михайлов хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз якунига етди.

Мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик ёш самбочилар 3 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиқишди. 

Мусобақада совриндор бўлган самбочиларимиз рўйхати билан танишинг: 

Олтин: 
-42 кг: Артём Безруков
-46 кг: Степан Зяблов
+46 кг: Файзиддин Лутфиддинов

Кумуш: 
-38 кг: Авазбек Авазбеков
+50 кг: Шоҳсувор Расулов

Бронза: 
-50 кг: Акмал Азимов
+50 кг: Фирдавсий Лутфиддинов

Мураббий: Роман Шакиров. 

Бу ҳақда Ўзбекистон самбо ассоциацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!