“Боруссия” Мюнхенгладбах ярим ҳимоячиси Денис Закария фаолиятини “Барселона”да давом эттирмоқчи.

Айтиш керакки, 24 ёшли швейцариялик футболчининг немис клуби билан тузган амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Шу боис у янги жамоасига эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтиши мумкин.

Бундан аввалроқ, Закарияга “Ювентус”, “Рома” ва “Боруссия” Дортмунд клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Денис Закария жорий мавсум Бундеслигада 5 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2  та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)