Бразилия терма жамоасининг ҳужумчиси жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади

"Челси" ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Эстевао Виллиан бўлажак жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин. Бунга АПЛ 33-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда (0:1) олган жароҳати сабаб бўлган. Шифокор ташхиси сон орқа юзасининг тўртинчи даражали шикастланишини кўрсатмоқда. The Athletic нашри маълумотларига кўра, тикланиш учун уч ойдан олти ойгача вақт керак бўлади.

Англия Премьер-лигасидаги дебют мавсумида Эстевао "Челси" сафида 36 ўйинда 8 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Эстевао 2025 йилнинг ёзида "Палмейрас"дан 29 миллион евро эвазига Лондон клуби билан шартнома имзолаган эди.

Футболчи Бразилия терма жамоасидаги дебютини 2024 йил сентябрь ойида, атиги 17 ёшида ўтказган эди. У терма жамоа сафида 11 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!