Бруну Фернандеш: "Кейн "Тоттенхэм"да қолса, АПЛнинг энг яхши тўпурари бўларди"
"Манчестер Юнайтед" сардори Бруно Фернандеш "Бавария" сафида ҳаракат қилаётган Харри Кейннинг фаолияти ҳақида гапирди.
"Агар Кейн "Тоттенхэм"да қолганида, у АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши тўпурарига айланган бўларди. У ҳолда у афсона бўлардими дейишингиз мумкин. Ҳа бўларди. Аммо "Бавария"га ўтиш яхши қарор, чунки энди у энг муҳим совринларни қўлга киритиш мумкинлигини билади. У "Тоттенхэм"даги каби кўп гол уриши ва энди "Олтин тўп" учун ҳам курашиши мумкин", - деди португалиялик футболчи.
Маълумот учун, англиялик футболчи 2023 йилда "шпорлар" сафида немис гранди сафига бориб қўшилганди.
Фикрлар