Бу футболчига Манчестерда “нон” қолмади

“Манчестер Юнайтед”нинг португалиялик ҳимоячиси Диогу Далот қишки трансферлар вақтида ўзига бошқа жамоа қидиради.

Ўтган мавсумни “Милан”да ўтказиб, ёзда ижарадан қайтиб келган футболчи янги мавсумда ҳам асосий таркибга кира олмаяпти. Бош мураббий Уле-Гуннар Сульшер кўпроқ бошқа футболчиларга ишонч билдирмоқда ва Далот ўйин амалиётисиз қолиб кетиши мумкин.

Ёзда Европанинг бир неча клублари Диогу Далотга харидор бўлганди. Бироқ, ўшанда манчестерликлар унинг трансферига кўнмаганди. Клуб раҳбарияти ёзгача бир неча ўйинчиларни сотиб юборишга қарор қилди. Улар орасида Далот ҳам бор.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар