Бугун 3 нафар таэквондочимиз медаллар учун кураш олиб боради!

"Олимпия шаҳарчаси"даги Яккакураш спорт мажмуасида таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари бошланмоқда.

Дасутга кўра, бугун йигитлар -48 кг, -55 кг, қизлар эса -55 кг вазн тоифаларидаги баҳсларда иштирок этишади. Унда юртимиз шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилишади:

Ёсинбек Одилов (-48 кг) 
Азизбек Сатторов (-55 кг) 
Рушанахон Равшанова (-55 кг).

13 апрел куни учун дастур вақтлари:

9:00 — 14:00 (Саралаш босқичи)
15:00 — 17:00 (Нимчорак ва чорак финал босқичи)
17:30 — 19:30 (Ярим финал ва финал босқичи).

Бу ҳақда Ўзбекистон таеквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!