Асосий мазмунга ўтиш

Бугун ўзбекча дерби бор

Баҳс Тошкент вақти билан соат 17:45да бошланади.

Нидерланиянинг Вейк-ан-Зее шахри мезбонлиик қилаётган "Tata Steel Chess 2026" турнирининг 8 тури ортда қолди. 

Айни вақтда ҳамюртларимиз мусобақа турнир жадвалининг юқори ўринларида бормоқда. Нодирбек Абдусатторов 5.5 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турган бўлса, Жавоҳир Синдаров 5 очко билан иккинчи поғонани банд этиб турибди.

Бугун юртимиздаги шахмат ишқибозлари ўзбекча дербига гувоҳ бўлишади. Мусобақанинг тўққизинчи тури доирасидаги марказий қарама-қаршилик Синдаров ва Абдусатторов ўртасида кечади.  Жавоҳир оқ доналарда Нодирбек билан беллашади.

Аҳамиятли жиҳати шундаки, мазкур беллашув дуранг билан якунланадиган бўлса, турнир жадвалининг юқори қисмида ўзгариш содир бўлмайди.

Баҳс Тошкент вақти билан соат 17:45да бошланади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ