20 ёшида Суперлигада дебютини нишонлаган Ҳусайн Эргашбоев 2021 йилги мавсум ёшлар лигасида 16 та гол билан тўпурарга айланган.

Қизиқ статистика шуки, ҳужумчи 2020-2021 йилги ёшлар лигаси доирасидаги баҳсларда “Бунёдкор” дарвозасини жами уч бор ишғол этган.

Иқтидорли ҳужумчи 2022 йилги мавсумни энди ижара асосида “Бунёдкор” сафида ўтказади, - дея хабар бермоқда, клуб матбуот хизмати.

МАЪЛУМОТ УЧУН

Ҳусайн Эргашбоев

Туғилган санаси: 21.08.2000

Туғилган жойи: Наманган

Амплуаси: ҳужумчи

Жамоаси: “Навбаҳор”

Суперлигадаги дебюти: 2020 йил. 12-тур. АГМК – “Навбаҳор”

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×