Шуҳрат Мақсудов мураббийлигидаги “Бунёдкор” янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, 20 декабрдан эътиборан “Бунёдкор” академиясида йиғинга киришган “қалдирғочлар” таркибида ўзгаришлар йўқ. Йиғин 2021 йилги мавсумни жамоа сафида ўтказган футболчилар билан давом этмоқда.

Кунига бир маҳалдан ўтказилаётган машғулотларда асосан жисмоний тайёргарликка аҳамият бериляпти. Машғулотлар майдонда ва “тренажёр залида” ўтказилмоқда. 29 декабрга қадар давом этадиган машғулотларнинг сўнгги кунида назорат учрашуви ўтказилади. Унда жамоа икки таркибга бўлинган ҳолда майдонга тушади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×