Бухорода “ATF Championship” промоушени навбатдаги жанг кечасини ўтказади

Хабарингиз бор, Бухорода ўзбек яккакураш оламининг ёрқин намояндаларидан бири Музаффар Раджабов бошчилигида “ATF Championship” промоушенига асос солинганди. Мазкур промоушен ўзининг илк турнирини ўтказиб улгурди. 4 июль куни эса Бухоро шаҳридаги “Турон Plaza” меҳмонхонасида  навбатдаги жанг кечаси ўтказилади.

Мазкур кечада жанг қилувчи барча жуфтликлар деярли маълум бўлиб улгурди. Бу сафар ҳам жанглар профессионал кикбоксинг ҳамда ММА йўналишларида ўтказилади.

Асосий ташкилотчи Музаффар Раджабовнинг таъкидлашича, бу сафарги турнир янада қизиқарли ўтади. Сабаби, юқори даражадаги спортчилар жалб қилинган ва ушбу промоушеннинг ҳар битта турнирига оддий жангчилар таклиф қилинмайди. Фақат юқори салоҳиятга эга ва истеъдодли яккакураш усталари ўз жангларини ўтказади. Чунки ушбу промоушенда чемпионликка эришганлар хорижнинг нуфузли промоушенлари билан шартнома имзолайди.

Шу ўринда мазкур жанг кечаси Sports.uz сайтининг Youtube каналида жонли равишда эфирга узатилишини ҳам таъкидлаб ўтган бўлардик.

Жанг кечасига оид янгиликлардан бохабар қилиб борамиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар