“Челси” Ла Лигадан топ-мураббийни олиб келадиган бўлди

Жорий мавсум давомида бош мураббий алмаштирган “Челси” яна янги мутахассис қидирмоқда. Лиам Росеньорнинг фаолияти клуб раҳбариятини тўлиқ қониқтирмагани учун ишдан бўшатилди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, “Челси” аргетиналик мутахассис Диего Симеонени бош мураббий этиб тайинлаш имкониятини ўрганмоқда.

Ҳозирда Симеоне “Атлетико Мадрид” жамоасини бошқаради ва Лиам Росеньор ўрнига асосий номзод ҳисобланади. Бу ҳақда The Sun хабар берди.

Росеньор қўл остида клуб жиддий инқирозга дуч келган: жамоа Премьер-лигада кетма-кет бешта ўйинни гол урмасдан ютқазган. Айниқса, жамоанинг Чемпионлар лигасига чиқолмаслик хавфи туфайли муаммолар чуқурлашиб бормоқда.

Симеоне ёзда жамоасини алмаштириши мумкин. Шунингдек, рўйхатда бошқа тажрибали мураббийлар ҳам бор, аммо айни пайтда устунлик айнан аргентинлик мутахассисга берилмоқда.

Симеоне “Атлетико”ни 2011 йилдан бери бошқариб келмоқда. Росеньор эса “Челси” бош мураббийи сифатида энг қисқа фурсат – 104 кун ишлаган мутахассис сифатида тарихда қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!