“Челси”: Лукаку ҳеч қаёққа кетолмайсан!

Ёзги трансферлар вақтида рекорд сумма – 97,5 миллион фунтга олинган Ромелу Лукаку “Челси”дан кетишни истаётганини очиқ айтганидан кейин бу мавзу мухлислар, мутахассислар, клуб раҳбарияти эътиборини ўзига тортди.

Бунга дарров реакция билдирган “аристократлар” ўйинчи қишки трансфер вақтида ҳеч қаёққа кетмаслигини ва камида мавсум охиригача Лондонда тўп тепишини таъкидлади.

Маълумотларга қараганда, бош мураббий Томас Тухель масалага ойдинлик киритиш мақсадида бельгиялик ҳужумчини суҳбатга чақирган. Ўзаро гаплашиб олинганидан кейин Лукакунинг келажаги борасида бир қарорга келинади.

Томас Тухель жорий мавсумнинг иккинчи ярмида ҳам унга тўлиқ ишонч билдиришини таъкидламоқда.

Клуб раҳбариятига эса Лукаку ўз муаммоларини мутасаддилар билан эмас, матбуот орқали ҳал қилмоқчи бўлаётгани ёқмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!