“Челси” ўз футболчисини қайтариб ололмади!

“Лион” раҳбарияти “Челси”дан ижарага олинган чап қанот ҳимоячиси Эмерсон Палмьерини муддатидан олдин Лондонга жўнатишдан бош тортди.

“Аристократлар”нинг асосий ҳимоячиси Бен Чилуэлл оғир жароҳат олганидан кейин Томас Тухель унинг ўрнига италиялик ўйинчини ижарадан қайтаришни режалаштирган эди.

Ҳозирча, Тухель чап қанотда фақатгина Маркос Алонсодан фойдаланиши мумкин. Бироқ 31 ёшли испан футболчиси яхши ҳимояланган билан ҳужумга ўтишда тезлиги етишмаяпти.

“Лион” мутасаддилари “Челси”нинг Эмерсонни ортга қайтариш бўйича сўровига рад жавобини берди ва 27 ёшли ҳимоячи мавсумни Франция чемпионатида якунлашини маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!