Асосий мазмунга ўтиш

"Челси" ПСЖ футболчиси учун 125 миллион евро бермоқчи

  • Изоҳлар: 0
  • Футбол

"Челси" Энцо Фернандесга ўринбосар топди. Бу ҳақда "Fichajes" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, инглиз гранди ПСЖ ярим ҳимоячиси Жоау Невешни Энцога ўринбосар сифатида кўрмоқда. "Аристакротлар" хавбек учун парижликларга 125 миллион евро бермоқчи.

Жоаунинг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 110 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Маълумот учун, 21 ёшли футболчи жорий мавсум ПСЖ сафида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 2 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ