“Челси” хужайинлари “Реал” футболчиси учун катта харажатга тайёр

El Nacional нашри “Челси” тез орада “Реал” ярим ҳимоячиси Каземирони ўз сафига қўшиб олишга умид қилаётганини билдирди.

Лондонликлар 29 ёшли бразилиялик ўйинчи учун 60 миллион евро тўлашга тайёр.

Каземира 2013 йилдан бери “Реал” футболчиси ҳисобланади. Бироқ истеъдодли ярим ҳимоячи асосий таркибга кириш учун икки йил курашишига тўғри келган.

Каземиро машҳур клуб – “Сан-Паулу”  тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Реал”га келганидан кейин орада ижара асосида “Порту” шарафини ҳам ҳимоя қилди.

Моҳир ярим ҳимоячи жорий мавсумда Испания чемпионатида 15 та учрашувда қатнашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!