“Челси”да катта тозалаш бўлади. Кетадиганлар кўп!

Томас Тухель “Челси” таркибини оптималлаштирмоқчи. Клуб жамоага фойда келтирмаётган ўйинчиларнинг аксариятидан қутилишига қарор қилган. Катта тозалаш январь ойидан бошланади.

“Челси” мураббийлар штаби раҳбариятга кетадиган футболчилар рўйхатини тақдим қилди. Тез орада клубни тарк этадиганлар  орасида Андреас Кристенсен, Росс Баркли, Маланг Сарр, Сауль Ньигес, Льюис Бейкер, Чарли Мусонда бор.

Бу футболчилардан бир нечтасига Англия, Германия, Франция ва Испания чемпионатларидан харидорлар чиқмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!