“Челси”нинг уч футболчиси “Барса”ни кучайтиради

“Барселона”ни қабул қилиб олган Хави Эрнандес жамоа таркибини “Челси” футболчилари эвазига кучайтирмоқчи.

Испаниялик мутахассис Каталонияга Кристиан Пулишич, Каллум Хадсон-Одои ва Ҳаким Зиешни олиб келишни мўлжаллаган. Бу футболчилар Томас Тухель келганидан бери “Челси”да етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.

Шу боислар ҳар учала ўйинчи жамоасини ўзгартиришга қарши эмас. Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Барселона”да молиявий инқироз давом этаётгани боис, клуб хўжайинлари Хави танлаган футболчиларни тўлиқ трансфер қилолмайди.

Шунинг учун ҳам каталонияликлар “Челси” раҳбарияти билан футболчилар ижараси бўйича келишувга эришмоқчи. “Аристократлар” эса Европада энг кўп ўйинчи ижарага берадиган жамоа ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар