Чемпионлар лигасига чиқолмасак, учаланг кетасан!

Италиянинг энг машҳур клубларидан ҳисобланган “Ювентус” агар жорий мавсум якунларига кўра агар УЕФА Чемпионлар лигасига чиқолмаса, молиявий барқарорликни таъминлаш учун ёзда уч нафар футболчини сотишга мажбур бўлади.

Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, туринликлар ярим ҳимоячи Кефрен Тюрам-Юльен, ҳимоячилардан Пьер Калюлю ва Глейсон Бремер бўйича трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.

Чемпионлар лигасидан четда қолиш “Ювентус”нинг трансфер сиёсатига ҳам қаттиқ зарба бўлади. Чунки клуб ўзи анчадан бери кўзлаб юрган “Ливерпуль” дарвозабони Алисон Бекер ва “Манчестер Сити” сардори Бернарду Силва трансферини амалга ошира олмайди.

А Сериядан жами тўрт жамоага Чемпионлар лигаси йўлланмаси берилади. Мусобақа жадвалида “Интер”, “Наполи” ва “Милан” қолган жамоалардан ўзиб кетган. Тўртинчи ўринга “Комо”, “Ювентус”, “Рома” ва “Аталанта” футболчилари даъвогарлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!