Corriere dello Sport: Шомуродов бугун илк дақиқадан ўйнайди!

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Конференциялар лигаси гуруғ босқичининг тўртинчи турида “Будё-Глимт” жамоасига қарши учрашувда таркибни ротация қилишни режалаштирмоқда.

Corriere dello Sport нашрининг маълум қилишича, бугун Элдор Шомуродов учрашувни бошланғич таркибда бошлайди. Португалиялик мутахассис асосий ҳужумчи Тэмми Абрахам ҳордиқ чиқариши ва руҳий ҳолатини тиклаб олишига имкон бермоқчи экан.

Шунингдек, норвегияликлар билан ўйинда жамоа сардори Лоренцо Пеллегрини иштирок этмайди. Унинг тиззасидаги шамоллаш безовта қилмоқда ва дискомфортдан қутилиш учун шифокорлар муолажасини олишни давом эттириши керак бўлади.

Маълумотларга қараганда, учрашувда Элдор Шомуродов ҳужум марказида ўйнайди, Стефан Эл-Шаарави чап қанот ҳужумчиси вазифасини бажаради, плеймейкер ролида Генрих Мхитарян ҳаракат қилади.

large_3

Абрахам: Мен ҳеч қачон баҳона қидирмайман

“Рома” ҳужумчиси Тэмми Абрахам “Будё-Глимт”га қарши ўйин олдидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- Футболда яхши кунлар қатори қийин вазиятлар ҳам бўлади. Мураккаб вазиятга тушиб қолганингда кўпроқ нарсани ўрганиб оласан. Бу вазият ўзимнинг етакчилик қобилиятимни намойиш қилиб, жамоага фойда келтириш учун айни муддаодир. Баъзан, қийинчиликларни енгиб ўтишимизга тўғри келади.

Мен ҳеч қачон баҳона қидирмайман. Доим жамоа билан бирга бўлгим келади. Тезроқ энг оптимал формамга қайтишга умид қиляпман. “Рома” ишончини кўпроқ оқлашим керак. Олдинда бизларни ажойиб янгиликлар кутаётганига ишончим комил, - деди Тэмми Абрахам.

24 ёшли англиялик ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирларда 15 та учрашув ўтказиб, тўртта гол ва иккита голли пас муаллифи бўлди.

84980599

Қиммат трансферларнинг самараси қандай?

Статистика мутахассислар ёзги трансферлар вақтида қимматга харид қилинган Тэмми Абрахам ва Элдор Шомуродовнинг самарадорлигини ҳисоблаб чиқишди.

“Рома”га 40 миллион еврога тушган англиялик ҳужумчи жорий мавсумда жами 1064 дақиқа ҳаракат қилиб, рақиблар дарвозасига тўртта тўп киритган.

17,5 миллион евро эвазига трансфер қилинган Элдор Шомуродов эса асосан захирадан ўйин қўшилмоқда. У шу пайтга қадар 471 дақиқа ўйнаб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

a7b8e877cf6f628b439ee5a017160efd

Моуриньо: Конте яхши мураббий, Нуну эса ундан зўр

“Рома” устози Жозе Моуриньо аввалги жамоаси – “Тоттенхэм”да бош мураббий ўзгарганига муносабат билдирди.

Маълумки, “Тоттенхэм” қониқарсиз натижалар туфайли португалиялик Нуну Эшпириту Сантуни истеъфога чиқариб, уни ўрнига Антонио Контени олиб келди.

Мен Контени яхши мураббий, деб биламан. Нуну Санту эса ундан зўр. У “Вулверхэмптон”да бир-икки ой эмас, балки тўрт-беш йил давомида фантастик натижаларни қайд этган.

Ҳозир “Тоттенхэм”га яхши мураббий келди, лекин Нуну даврида ҳам улар зўр устозга эга эди, - деди Жозе Моуриньо.

rue9d24985062

Моуриньо Шомуродовга баҳо берди ва муносабати қандай эканини айтди!

Шомуродовнинг устози энг кўп маош олмоқда ёхуд Моуриньога хунук хабар!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ulugoff Dlyabiznesa
04/11/2021 19:13
Асосийда тушса керак уйин силкаси Uzbekistan Legioners телеграм каналида бор кидирвотганла боса, хамма легионерларимиз уйин силкалари ва видеолари жойланиб борилади..

Минбар

Барча блоглар